Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 06:26

Ўзбекистон меҳнат муҳожирларини Россиянинг "қора рўйхати"дан чиқариш устида ишламоқда


Меҳнат муҳожирлари Россиядан автобусда қайтмоқда

Статистика маълумотларга қараганда, ўзбекистонлик 400 мингга яқин меҳнат мигранти Россиядан депортация қилинган ва "қора рўйхат"га тушган.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядан депортация қилинган меҳнат мигрантларини "қора рўйхат"дан чиқариш ва уларнинг Россияга киришга тақиқ муддатини камайтириш устида ишлаётгани тўғрисида агентлик раҳбари вазифасини бажарувчи Хўжабаҳлил Асомов баёнот бергани ҳақда 1news.uz хабар қилди.

"Агентлик шу кунларда россиялик ҳамкорлари билан бирга меҳнат муҳожирларини"қора рўйхат"дан чиқариш ва уларнинг Россияга киришга тақиқ муддатини камайтириш устида ишламоқда”, деган Асомов.

Агентлик раҳбарининг фикрича, меҳнат мигрантларининг депортацияси асосан уларнинг ҳуқуқий билимга эга эмаслиги, сабабли рўй беради.

У, шунингдек, Россиядаги йирик иш берувчилар билан ҳамкорлик қилинаётгани, мослашув марказлари ва ишга жўнатишдан олдинги тайёргарлик марказлари очилганини маълум қилди.

Асомовнинг билдиришича, бугунги кунда Россияда ўзбекистонлик 1,5 миллионга яқин меҳнат мигранти ишлаб турибди. Уларнинг 60 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлардир.



XS
SM
MD
LG