Линклар

Россия 2 кунда ИДнинг 300 жанггариси ўлдирилганини билдирди


Россия ҳарбий самолёти.

Россия Мудофаа вазирлиги сўнгги икки кун ичида Сурияда “Ислом давлати” гуруҳига мансуб 300 жанггари ўлдирилгани ва 170 жанггари ярадор қилингани тўғрисида маълум қилди.

Вазирлик расмийси Игорь Конашенков ўлдирилганлар орасида келиб чиқиши марказий осиёлик бўлган дала қўмондони Абу Ислом ал Қазоқий ва Россиянинг жанубий ҳудудларидан бўлган 40 жанггари борлигини билдирди.

Хабарда айтилишича, жанггарилар Россия ҳарбий учоқларининг Ефрот дарёсининг шарқий соҳилига берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлган.

Жорий йил бошида Россия президенти Владимир Путин собиқ Совет республикалари ватандошларидан ўн минг киши “Ислом давлати” гуруҳи таркибида жанг қилаётгани тўғрисида таҳминлар борлигини айтган эди.

Сурияда олти йилдан бери давом этаётган ватандошлар урушида 330 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган, 5 миллион суриялик қочқинга айланган.

XS
SM
MD
LG