Линклар

Тожикистонлик олим хориждан бошпана сўрамоқда


Тожикистонлик таниқли олим ва ҳукумат танқидчиси Хофиз Бобоёров.

Тожикистонлик таниқли олим ва ҳукумат танқидчиси Хофиз Бобоёров ўз ватанинин тарк этди. Бу ҳақда олим 2 октябрь куни Озодлик радиоси тожик хизматига маълум қилди.

Бобоёровга кўра, айни пайтда у Германияда яшамоқда ва Тожикистонга қайтиш ниятида эмас. Бобоёров Тожикистонни тарк этиш сабабларини очиқламади.

Таниқли олим 2015 йилда президент Эмомали Раҳмонга “миллат лидери ва миллий бирлик асосчиси” мақоми берилишига қарши чиқиб, уни кескин танқид қилган эди. Шундан сўнг Бобоёров Тожикистон Фанлар академияси прогнозлар маркази раҳбари лавозимидан бўшатилган.

XS
SM
MD
LG