Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 08:12

Каталония президенти "бир неча кун ичида" мустақиллик эълон қилинишини билдирди


Каталонияда 1 октябрда мустақиллик бўйича референдум ўтказилган эди.

Испаниянинг Каталония мухторияти президенти Карлес Пуижмонт 3 октябрь куни минтақа “бир неча кун ичида ўз мустақиллигини эълолн қилиши”ни айтди.Би Би Си радиосига интервью берган Пуижмонт “бу ишни ҳукумат шу ҳафта охири ёки кейинги ҳафтанинг бошларида амалга оширади” деб билдирди.

Испания ҳукумати ва Қироли Каталония мухториятининг мустақиллик эълон қилиниши тўғрисидаги баёнотларини кескин қоралмоқда. Жумладан, бош вазир ўринбосари Сорайя Саенц де Сантамария:

-Бу ҳаракатлар мафиозларникига ўхшайди. Биз Каталония муниципалитетларининг мафияга ўхшаш ҳаракатларига тоқат қилиб турмаймиз, -деб айтди.

Каталония расмийлари 1 октябрь куни ўтказилган мустақиллик бўйича референдумда овоз берган сайловчиларнинг 90 фоизи ёки 2 миллион 260 минг нафари мустақиллик тарафдори эканини билдирганини маълум қилган. Референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг 42 фоизи иштирок этган.

Испания Конституциявий суди референдумни ноқонуний деб топган. Испания полицияси референдумга тўсқинлик қилиши оқибатида юз берган тўқнашувларда 900га яқин одам жароҳатланган эди.

XS
SM
MD
LG