Линклар

АҚШ мудофаа вазири Покистон билан сўзлашувлар давом этишини айтди


АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис.

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис 3 октябрь куни Сенатнинг мудофаа ишлари қўмитасида қилган чиқишида Вашингтон бошқа чораларни қўллашдан олдин Покистон билан яна бир бор сўзлашувлар ўтказишини маълум қилди,

АҚШ Покистонни Афғонистон ҳудудидаги радикал ва террорчи жанггари гуруҳларни қўллаб-қувватлаётганликда айблаб келмоқда, бироқ Покистон ҳукумати АҚШнинг бу иддаоларини инкор қилган.

Шунга қарамай,Оқ уй Исломобод ўз ҳудудида толибларга бошпана беришни тўхтатмаса, АҚШдан оладиган ёрдамидан айрилишини айтиб келади.

Мэттис Покистон билан сўзлашувлар тўғрисида гапирар экан: “Агар бизнинг энг яхши ҳаракатларимиз самара бермаса, у ҳолда президент Трамп исталган чораларни кўриши мумкин”, деб айтди.

Мэттис Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши Толибон гуруҳига ҳам боғлиқ эканини таъкидлади:

-Афғонистонда толиблар террорчилик ва уни қўллаб-қувватлашдан тийилган тақдирдагина вазиятни сиёсий жиҳатдан мувофиқлаштириш мумкин, - деди Мэттис.

XS
SM
MD
LG