Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 06:26

Швейцариялик Жак Дюбоше, америкалик Йоаким Франк ва британиялик Ричард Хендерсон кимё соҳаси бўйича Нобель мукофоти совриндорлари деб эълон қилинди.

Улар суюқликдаги малекулалар структурасини аниқлаш учун криоэлектрон микроскопия соҳасида изланиш олиб борганликлари учун бундай мукофотга лойиқ деб топилдилар.

Бундан аввал тиббиёт ва физика бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинганди.

АҚШлик олимлар Райнер Вайсс, Барри Бариш ва Кип Торн коинотдаги гравитацион тўлқинларни илк маротаба тўғридан-тўғри аниқлагани учун физика бўйича бу йилги Нобель мукофоти билан тақдирландилар.

Бу уч физик Лазер-интерферометрик гравитацион-тўлқинли обсерватория (LIGO) лойиҳасига қўшган ҳисса туфайли Альберт Эйнштейн бир аср муқаддам қилган башорат 2015 йили тасдиқланди.

Ўтган йили кимё бўйича Нобель мукофоти Жан-Пьер Соваж, Бернард Феринг ва Фрезер Стоддартга "молекуляр машиналарни ишлаб чиққанликлари учун" берилганди.

XS
SM
MD
LG