Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 06:21

AI Европа афғон қочқинлари ҳаётини таҳдид остида қолдираётганини билдирди


Amnesty International Европа давлатлари минглаб қочқин афғонларни ватанларига қайтариши ортидан уларнинг ҳаётини таҳдид остида қолдирмоқда, деб баёнот берди.

Ташкилотнинг 5 октябрда эълон қилинган ҳисоботида “Европа давлатлари қочқинларни ортга қайтариш билан халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузмоқда”, деб таъкидланган.

Ҳисоботда Норвегия, Нидерландия, Швеция ва Германиядан ватанларига қайтарилган афғонистонликларнинг айримлари зўравонликлар оқибатида ўлдирилганлари, яраланганлари, ўз жинсий ориентациялари ёки эътиқодлари туфайли таъқиб қилиниш таҳдиди остида яшаётганлари тўғрисида мисоллар келтирилган.

XS
SM
MD
LG