Линклар

Дональд Трамп ҳамдардлик билдириш учун Лас-Вегасга борди


Лас-Вегасдаги отишма юз берган жой бир кундан сўнг.

АҚШ президенти Дональд Трамп 4 октябрь куни ҳалок бўлганларнинг хотирасини ёдга олиш ва ҳамдардлик билдириши учун Лас-Вегасга борди.

-Бу жуда ғамгин воқеа бўлди. Биз тасаввур қилиб бўлмайдиган даржадаги ишни жуда тез бажаргани учун полициядан миннатдормиз. Мен учун бу фожеали кун бўлди, -деди Трамп.

1 октябрь куни Невада штати Лас-Вегас шаҳрида Стивен Пэддок исмли шахс кантри мусиқа фестивали пайтида меҳмонхонанинг 32-қаватидан туриб одамларга ўқ отган эди. Бунинг оқибатида 59 одам ўлган,527 киши яраланганди.

Мазкур ҳаракат учун масъулиятни “Ислом давлати” гуруҳи ўз зиммасига олган бўлса-да, АҚШ расмийлари Лас-Вегасдаги фожеанинг бош айбдори террор ташкилотларига мансуб бўлгани тўғрисида далил-исботлар мавжуд эмаслигини айтмоқдалар.

XS
SM
MD
LG