Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 05:21

Туркияда Эрдўғонни ўлдиришга уринганликда айбланганлар умрбод қамалди


Режаб Тоййип Эрдўғон.

Туркия суди 4 октябрь куни президент Режаб Тоййип Эрдўғонни ўлдиришга ҳаракат қилганлик айблови билан 34 кишини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Мазкур шахслар ўтган йили амалга ошмай қолган давлат тўнтариши иштирокчилари сифатида Мугла шаҳрида қўлга олинган эди.

TRT давлат телеканалининг билдиришича, Муглада жорий йил февралида бундай айблов билан жами 46 киши қўлга олинган. Уларнинг 37 нафари ҳарбий бўлгани айтилган.

Тергов материалларига кўра, қўлга олинганлар Мармарис шаҳрида Эрдўғон яшаган меҳмонхонага ҳужум қилиб икки полициячини ўлдирган. Уларнинг асл мақсади президентни ўлдириш бўлган. Бироқ Эрдўғон ҳужумдан олдинроқ меҳмонхонанини тарк этгани учун режа амалга ошмай қолган, деб билдирмоқда терговчилар.

Умрбод қамоққа ҳукм қилинганлардан бири генерал Гўхон Шоҳин Соимизатс экани маълум қилинди.

2016 йилнинг 15 июлида Туркия ҳукумати АҚШда яшаётган уламо Фатҳулло Гулан томонидан уюштирилган давлат тўнтаришига уриниш бостирилгани ҳақида хабар берганди. Фатҳулло Гулан бу воқеага алоқадор эмаслигини айтиб, Анқара айбловларини инкор қилиб келади.

XS
SM
MD
LG