Линклар

Атамбаев ўзбек-қирғиз чегараси 1 декабргача тўлиқ аниқланиб бўлинишига умид билдирди


Мирзиёев ва Атамбаев фахрипй қоровул олдидан ўтиб бормоқда. Тошкент, 5 октябрь, 2017 йил.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев жорий йил 1 декабргача Ўзбекистон билан чегараларнинг сўнгги 217 километри юзасидан келишувга эришилиши мумкинлигини айтди.

“Биз чегаранинг 85 фоизи аниқланиб бўлинганига гувоҳ бўлиб турибмиз ва мен бугунги учрашувимиздан кейин биз 1 декабргача қолган 217 километр бўйича ҳужжатни ҳам имзолашимиз мумкин, деб умид қиламан. Бугунги кунда бу чегаранинг 50 километрини, менимча, аниқлаб бўлганмиз”, деди Атамбаев Мирзиёев билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг узунлиги 1378 километрни ташкил этади.

Президент Мирзиёев давлат ташрфи билан 5 сентябрда Бишкекка борганида мазкур чегаранинг 1170 километри аниқланиб бўлингани тўғрисидаги ҳужжат имзоланган эди.

Атамбаев 2 октябрда, Мирзиёев эса 5 октябрда чегаранинг аниқланиб бўлинган қисми ҳақидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолаган.

XS
SM
MD
LG