Линклар

Пенс: АҚШнинг коинот соҳасида Россиядан ортда қолишига йўл қўйилмайди


АҚШ вице - президенти Майк Пенс Миллий коинот кенгашида сўзламоқда.

АҚШ вице - президенти Майк Пенс бундан олтмиш йил илгари бўлгани каби коинотни ўзлаштириш масаласида Америка Россиядан ортда қолишига йўл қўйилмаслиги ҳақида баёнот берди.

5 октябрь куни Миллий коинот кенгашида сўзлаган Пенс АҚШ коинотни ўзлаштиришда еткачи давлат эканини исботлаши шарт, деб айтди.

-Ҳозирги кунда, яъни 2017 йилда ҳам биз фазогирларимизни Халқаро космик станцияга етказиш масаласида Россияга қарам бўлиб қолаяпмиз. Бунда бир ўрин 76 миллион долларни ташкил қилмоқда, -деди Пенс.

Вице-президент ўз сўзида АҚШ разведка ҳамжамиятига таянган ҳолда Россия ва Хитой сунъий йўлдошларга қарши технологияларнинг тўлиқ спектрини ишлаб чиқиш юзасидан тадқиқотлар ўтказаётганини таъкидлади.

"Бу иш АҚШ ҳарбий технологиялари самарадорлигинини сусайтириш мақсадида амалга оширилмоқда", деди Пенс.

XS
SM
MD
LG