Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 03:37

Покистондаги сўфийлар зиёратгоҳидаги ҳудкуш ҳужумда камида 18 одам ҳалок бўлди


Ҳудкуш ҳужумида ҳалок бўлганлар.

Покистонда сўфийлар зиёратгоҳига қилинган ҳудкуш ҳужум оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди ва 30дан ортиқ одам яраланди.

Расмий хабарда айтилишича, Балужистон вилоятининг Жалол Мағси туманида Дарға Фотихпур зиёратгоҳини қўриқлаётган полициячилар ҳужжат текшириш учун тўхтатган одам ўзини портлатиб юборган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Мазкур зиёратгоҳда 2005 йилда ҳам ҳудкуш ўзини портлатиб юборган эди. Ўшанда 35 одам ҳалок бўлган.

Афғонистон ва Эрон билан чегарадош бўлган Балужистон вилоятида 2004 йилдан бери авж олиб келаётган террор ҳужумлари ва зўравонликларда шу кунгача минглаб одамлар ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG