Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 19:36

ЕИ илк маротаба Александр Лукашенкони “Шарқий ҳамкорлик” саммитига таклиф қилди


Беларусь президенти Александр Лукашенко.

Хабарларга кўра, Европа Иттифоқи илк маротаба Беларусь президенти Александр Лукашенкони “Шарқий ҳамкорлик” саммитига таклиф этди.

Ушбу масала билан яқиндан таниш манбаларнинг Озодликка билдиришича, 24 ноябрга белгиланган саммитда Лукашенко ҳеч бир чекловсиз иштирок этиши мумкин.

Саммитда Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Молдова ҳамда Украина ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Саммит иштирокчиларига таклифнома 6 октябрь куни юборилган.

Бундан олдин ўтказилган тўрт саммитга Лукашенко таклиф қилинмаган эди. Беларусь президентини айрим ғарб расмийлари “Европанинг сўнгги диктатори” деб билади.

2015 йил Ригада ўтказилган “Шарқий ҳамкорлик” саммитида Беларусь номидан мамлакат ташқи ишлар вазири иширок этган эди.

Европа Иттифоқи “Шарқий ҳамкорлик” саммитига 2009 йил Шарқий Европа ҳамда Жанубий Кавказда иқтисодий интеграция ва Европа қадриятларинни тарғиб қилиш учун асос солган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG