Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 07:17

Трамп ядро қуроллари сонини кескин ошириш тўғрисидаги xабарларни рад этди


АҚШ президенти Дональд Трамп.

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат ядровий салоҳиятини ўн баробар оширмоқчилигига оид NBC томонидан тарқатилган хабарларни кескин танқид қилди. У бу маълумот ўзини камситиш учун ўйлаб топилган уйдирма эканини айтди.

NBC News сайтида чоршанба куни ёйинланган мақолада хавфсизлик масалаларига бағишланиб 20 июль куни ўтказилган мажлисда Трамп ядро каллаклари сонини 1960-йиллардаги миқдорга етказиш лозимлигига оид фикрни ўртага ташлагани айтилади. Ўша пайтларда АҚШда 32 минг ядро каллаги бор эди. Телеканал бу маълумот мажлисда иштирок этган уч манбадан олинганини иддао қилмоқда. (Reuters агентлиги келтирган Америка олимлар федерацияси маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда шу кунда тўрт минг чоғли ядро каллаги бор.)

NBC мақоласида мажлиснинг бошқа икки иштирокчиси президент АҚШ армиясида аскар ва ҳарбий техника сонини ошириш истагини ҳам билдиргани келтирилади.

20 июль куни бўлиб ўтган йиғилиш тафсилотлари аввал очиқланмаганди.

XS
SM
MD
LG