Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:05

Горбачëв Путин ва Трампни ядровий қуролларни қисқартириш масаласида саммит ўтказишга чақирди


СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбачëв

Собиқ СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбачëв Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трампни олий даражали учрашув ташкил этиб¸ унда ядровий қуролларни қисқартириш масаласини муҳокама қилишга чақирди.

Горбачëвнинг “Российская газета” ва The Washington Post газетасида чоп этилган очиқ мурожаатида иккала давлат ўртасидаги муносабатларнинг чуқур бўҳронда эканидан хавотир билдирилган.

Горбачëв таъкидича¸ Россия ва АҚШ президентлари саммитининг асосий мавзуси ўрта ва яқин масофага учувчи ракеталарни ликвидация қилишга оид Келишув бўлиши лозим.

Иккала давлат раҳбарининг 1987 йили АҚШ ва СССР ўртасида имзоланган бу келишувга амал қилишда давом этишни кўрсатиши¸ бутун дунëга кучли сигнал бўлади ва АҚШ-Россия муносабатлари нормаллашувига туртки беради¸ дейилади Горбачëв мурожаатида.

XS
SM
MD
LG