Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 07:12

Ташқи ишлар вазирининг 1-ўринбосари АҚШга элчи этиб тайинланди


Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси Жавлон Ваҳобов

“2017 йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов Тошкентдан Нью-Йоркка жўнаб кетди. У илгари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг 1-ўринбосари лавозимида ишлаган”¸ дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган “Тайинлов” номли хабарда.

Жавлон Ваҳобов 2013 йилнинг 12 ноябрида Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган.

Бунгача Ваҳобов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаган.

2013 йилда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси этиб тайинланган 53 яшар Бахтиëр Ғуломов жорий йилнинг март ойида “миссияси тугагади” деган асосда Тошкентга қайтарилганидан бери¸ элчи лавозими бўш қолаëтган эди.

Озодлик манбаларига кўра¸ Бахтиëр Ғуломов укаси - Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари¸ генерал Шуҳрат Ғуломов лавозимидан четлатилганидан сўнг¸ Тошкентга қайтарилган.

АҚШдаги Ўзбекистон элчихонаси расмий сайтида на Бахтиëр Ғуломовнинг элчи вазифасидан четлатилгани ва на ўрнига Жавлон Ваҳобов тайинланганига оид хабар 12 октябрга қадар чоп этилган.

Ҳозирча ака-ука Ғуломовлар тақдирига оид сўнгги тафсилотлар Озодликка маълум эмас.

XS
SM
MD
LG