Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:32

Франция собиқ маданият вазири ЮНЕСКОнинг янги раҳбари этиб сайланди


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Илм, фан ва маданият бўйича идораси ЮНЕСКОга Франциянинг собиқ маданият вазири Одри Азуле бош директор этиб тайинланди.

45 ёшли Азуле хоним ижроя кенгашда 58 овоздан 30тасини қозонди.

Ушбу қарорни энди ЮНЕСКОнинг 10 ноябрга белгиланган бош конференцияси тасдиқлаши керак.

2009 йилдан буён ЮНЕСКОга болгариялик Ирина Бокова раҳбарлик қилиб келаётган эди.

12 октябр куни АҚШ ЮНЕСКОнинг аксилисроил позицияси учун 2018 йил ушбу ташкилотни тарк этишини билдирди.

Вашингтон ортидан Исроил ҳам шундай қарорини эълон қилди.

Қўшма Штатлар 2011 йилдан буён ЮНЕСКОни молиялашни тўхтатган эди. Айнан шу йили Фаластин ташкилот сафига қўшилган эди.

XS
SM
MD
LG