Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:52

Трамп Эрон билан ядровий битимни тасдиқламаслигини айтди


АҚШ президенти Доналд Трамп "Эрон билан ядровий битим"ни Теҳрон унинг барча талабларини бажармаётгани учун тасдиқламаслигини билдирди.

Жума куни Оқ уйда қилган чиқишида Трамп АҚШнинг 2015 йилда дунёнинг 6 қудратли давлати ва Эрон тарафидан имзоланган битимдан чиқишини ҳам истисно қилмади.

Ушбу битим Эронга нисбатан санкцияларнинг босқичма-босқич бекор қилиши эвазига Теҳрон ўзининг ядровий дастуридан буткул воз кечишини кўзда тутади.

Трамп ўз чиқишида Эронга нисбатан позицияси кучайгани Теҳроннинг ўз ядровий ва ракета дастурини ривожлантираётгани ҳамда Яқин Шарқдаги экстремист гуруҳларни қўллаётгани билан боғлиқ эканини таъкидлади.

- Бош мақсад - Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаслик, - деди Трамп.

Гарчи Трамп Эрон билан ядровий битимдан чиқишини расман эълон қилмаган эса-да Конгрессга 60 кун ичида Теҳронга нисбатан аввалги санкцияларни тиклаш масаласини кўриб чиқишни тавсия қилди.

Санкцияларнинг тикланиши эса АҚШнинг ушбу бтҳитимдан чиқишини англатади.

2015 йилда имзоланган битимнинг қолган иштирокчилари эса Британия, Франция, Германия, Россия ва Хитойдир.

Ҳужжат БМТ тарафидан тасдиқланган эди.

XS
SM
MD
LG