Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:52

Шавкат Мирзиёев: Рўйхатдан чиқарилганларга амалий ёрдам бериш лозим


Самарқанд вилояти Челак туманида жойлашган Имом Бухорий ëдгорлик мажмуаси
Самарқанд вилояти Челак туманида жойлашган Имом Бухорий ëдгорлик мажмуаси

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган сессиясида ёшлар ҳақида гапирар экан, диний эътиқод масаласида адашганларни арзон кредит ва уй-жой билан таъминлаш лозимлигини таъкидлади:

“Йўлдан адашганларни фақат рўйхатдан чиқариш билан иш битмайди. Уларга амалий ёрдам бериш, муносиб иш топиб бериш, арзон кредитлар ва уй-жойлар билан таъминлаш лозим. Бундай одамларни соғлом ҳаётга қайтариш масаласида ўта нозиклик билан, илм билан, маърифат билан, аввало, шахсий намуна кўрсатиб ишлаш керак. Чунки улар ҳам Ўзбекистон фуқароси. Айни вақтда улар ҳам Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқ ва эркинликлари билан бирга, масъулият ва мажбурияти ҳам борлигини ҳеч қачон эсдан чиқармаслиги зарур”, деди президент.

Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 1 сентябр куни Тошкентдаги Хасти Имом масжиди ҳовлисидаги Бароқхон мадрасида имом хатиблар билан учрашуви чоғида Ўзбекистонда 17 минг мусулмон қора рўйхатда бўлганлиги ва уларнинг 16 минг нафари бу рўйхатдан чиқарилгани ҳақида гапирган эди.

Мирзиёев, шунингдек, Ҳажга бориш масаласида ҳам адолат ўрнатиш зарурлигини таъкидлади:

"Ҳажга фақат пулдорлар ёки таниш-билиши борлар боради, деган тасаввурни бутунлай ўзгартириш вақти келди. Хоразм вилоятида ҳам ҳажга борадиганлар рўйхатини шу нуқтаи назардан кўриб чиқиш лозим. Бу масалада ҳам адолат ўрнатиш зарур", деи президент.

XS
SM
MD
LG