Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 23:48

Европа Инвестиция банки Ўзбекистонда иш бошлайди


Европа Инвестиция банки

Ўзбекистон ҳукумати ва Европа Инвестиция банки(ЕИБ) 13 октябрь куни Вашингтонда банкнинг Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бориши учун иккитомонлама шартнома имзолади.

Бу ҳақда хабар берган Газета.уз сайтига кўра, шартномани Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва ЕИБ вице-президенти Вазил Худок имзолаган.

Келишувда ЕИБнинг Ўзбекистонда олиб борадиган фаолияти шартлари, мамлакат ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштиришдаги кафолатлар, енгилликлар, иммунитет, солиқ преференциялари қайд қилинган.

Бу келишув ЕИБнинг Ўзбекистон ҳудудида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бир қанча катта лойиҳаларни амалга ошириш имконини бериши айтилади.

Европа Инвестиция банки 1958 йилда Европа давлатлари тараққиётини молиялаштириш мақсадида ташкил қилинган. Унинг ҳозирги капитали 243 миллиард еврони ташкил этади.

Ўзбекистон ЕИБ билан ҳамкорлик қиладиган Марказий Осиёдаги тўртинчи давлат бўлди. Шу пайтгача ЕИБ Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан 710 миллион долларлик шартномалар имзолаган.

XS
SM
MD
LG