Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2019, Тошкент вақти: 23:16

Германияда мусулмон байрамлари расмий мақомга эга бўладими?


Берлин

Германия канцлери Ангела Меркель раҳбарлигидаги ҳукмрон коалициянинг консерватив аъзолари ички ишлар вазири Томас де Мезьернинг мамлакатнинг айрим жойларида мусулмон байрамларини нишонлашни жорий қилиш борасидаги таклифини рад этди.

Мезьер 15 октябрь куни Қуйи Саксония заминидаги сайловолди кампанияси вақтида, “биз мусулмонлар кўп яшайдиган жойларда уларнинг байрамларини нишонлаш масаласини кўриб чиқишимиз керак”, деб айтди.

Ангела Меркель бошчилигидаги Христиан демократлари иттифоқининг (ХДИ) Бавария заминидаги қардош партияси Христианлар социал иттифоқи (ХСИ) ушбу таклифдан ўзини четга олди.

Германиянинг христиан дини меросига дахл қилиб бўлмайди, Биз мусулмон байрамларини нишонлашни жорий этишни муҳокама қилишни ҳам истамаймиз, – деди ХСИнинг етакчи сиёсатчиси Александр Добриндт “Билд” газетасига берган интервьюсида. ​

ХДИнинг етакчи аъзоси Волфганг Босбах ўша “Билд” газетасига, Германияда яшаётган кишилар исталган диний байрамларни нишонлаш ҳаққига эга, деб айтди. Лекин унинг қўшимча қилишича, “келгусида давлат христианларга тегишли бўлмаган байрамларни нишонлашни қонун йўли билан ҳимоя қилиш-қилмаслиги – бутунлай бошқа масала.

Германияда 4,4 миллион мусулмон истиқомат қилади, уларнинг аксарияти келиб чиқиши турк бўлган жамоатга тегишли. Бугунги кунда Германиянинг умумий аҳолиси, тахминан, 80,6 миллион кишидир.

15 октябрь куни Қуйи Саксония заминида сайлов бўлиб ўтмоқда. Ушбу ҳудуд аҳоли сонига кўра Германияда 4-ўринни эгаллайди.

Ушбу сайлов Ангела Меркель учун навбатдаги улкан синовдир. Ўтган ойда федерал парламентга бўлиб ўтган сайловда унинг партияси кўпчиликнинг овозини олди ва ўзи тўртинчи муддатга канцлер бўладиган бўлди.

Сўров натижаларига кўра, ушбу ҳудуддаги сайловда Христиан демократлари иттифоқи Социал-демократик партиядан ортда қолмоқда.

XS
SM
MD
LG