Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 15:10

Қирғизистонликлар янги президент сайлаяпти


Номзод Ўмурбек Бабанов овоз бермоқда.

Қирғизистонда бугун президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Қирғизистон Давлат қайд хизмати маълумотига кўра, бу сайловда 3 миллион 25 минг 768 ватандош президентликка талабгор 11 номзод учун овоз бериши имкониятига эга бўлади.

Овоз берувчилар учун Қирғизистон бўйлаб 2375 та сайлов участкаси, хорижда эса (яъни Россия, Германия, Қозоғистон, Туркия, Хитой ва Бирлашган Араб Амирликларида) 37 та сайлов участкаси ташкил этилган.

Қирғизистондаги сайлов жараёнини 58 мамлакатдан бўлган 700 нафардан кўпроқ кузатувчи кузатиб боради.

Қирғизистонда президент курсиси учун даставвал 59 киши курашга бел боғлаган. Марказий сайлов комиссиясига ариза топширган бу одамлардан фақат 13 киши (Эрнис Зарлиқов, Тўқтайим Уметалиева, Темир Сариев, Улукбек Қўчқўров, Таалатбек Масадиқов, Ўмурбек Бабанов, Арстанбек Абдилдаев, Азимбек Бекназаров, Сўўрўнбай Жээнбеков, Адахан Мадумаров, Қамчибек Ташиев, Арсланбек Малиев ва Бақит Тўрўбаев) рўйхатдан ўтолган ва исмлари сайлов бюллетенларига киритилган.

Бюллетенлар чоп қилиниб, мамлакатнинг турли жойларига юборилганидан кейин айрим номзодлар пойгадан чиққанларини эълон қилганлар.

Кузатувчиларга кўра, Қирғизистон социал-демократик партияси номзоди Сўўрўнбай Жээнбеков ҳамда “Республика” партияси номзоди Ўмирбек Бабанов сайлов фаворитлари бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, собиқ бош вазир Темир Сариев ҳам бу сайловда анчагина овоз йиғиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 20:00 да ёпилади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG