Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2019, Тошкент вақти: 07:24

Покистонда тўрт ҳарбий хизматчи бомба портлаши қурбони бўлди


Покистон Мудофаа вазирлиги вакилларининг баёнот беришича, мамлакат шимоли-ғарбидаги Куррам қабилалар ҳудудида йўл чеккасига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида хавфсизлик кучларининг 4 нафар хизматчиси ҳалок бўлган.

Қўлбола қурилма 15 октябрь куни Афғонистон чегарасидаги Карлачи маскани яқинида портлаб кетди, дейилади баёнотда.

Ким эканини ошкор қилмаган хавфсизлик хизматчиларига кўра, ҳужум вақтида учта бомба портлаган ва бунинг учун жавобгарликни Покистон толиблари зиммасига олган.

Хизматчиларнинг Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигининг Покистон шўъбасига маълум қилишича, қидирув бўлинмаси ҳарбийлаштирилган чегара корпусига қарашли бўлган. Армия вакиллари, қўшинлар Америка ва Канада ватандошларидан иборат оилани тутқинликда ушлаб турган жангариларни қидираётганини айтди. Ушбу оила аъзолари ўтган ҳафтада беш йиллик тутқинликдан сўнг озод этилган эди.

Улар ҳалок бўлганлар орасида бир зобит ҳам борлигини эълон қилди.

Куррам қабилалар яшайдиган ҳудуддаги федерал ҳукумат бошқарадиган еттита агентликнинг (FATA) бири бўлиб, Афғонистоннинг Нангарҳар вилоятига чегарадош ярим автоном қабилалар вилоятидир.

11 октябрь куни Покистон аскарлари АҚШ ватандоши Кейтлан Коулмен, унинг канадалик эри Жошуа Бойл ва уларнинг уч нафар фарзандини жангарилар чангалидан қутқариб олган эди. Сал олдинроқ ҳарбий хизматчилар АҚШ расмийларидан улар ҳақидаги разведка маълумотларини олган эди.

Президент Доналд Трамп расмий Исломободга АҚШнинг разведка маълумотларини қабул қилгани ва “минтақада хавфсизликни таъминлаш ишига кўпроқ ҳисса қўшиш” истаги борлиги учун мақтади.

Шу вақтгача АҚШ ҳукумати вакиллари Покистонни ўз ҳудудида Ҳаққоний гуруҳи ва бошқа экстремистик гуруҳлар борлигини инкор қилишда айблаб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG