Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2019, Тошкент вақти: 00:42

Бабанов: Жээнбековни ҳозирча табриклаганим йўқ


Ўмурбек Бабанов 16 октябрь кунги матбуот анжуманида

Қирғизистон президентлигига номзод Ўмурбек Бабанов 16 октябрь кунги матбуот анжуманида якшанбакуни ўтказилган сайловда энг кўп овоз олган рақиби Сўўрўнбай Жээнбековга мурожаат қилиб, “Бошқа номзодлар фойдасига ишлаганларни қувғин қилмаслик керак”, деди.

Сайлов натижаларини тан оласизми, деган саволга жавобан Жўғўрқу Кенеш депутати Бабанов бундай деди: “Сайлов ўтди. Натижалар эълон қилинди. Халқ ўз сўзини айтди. Қонунбузарликлар бор. Очиқдан очиқ қонун бузилгани қайд этилди. Биз бундай фактлар юзасидан маълумотларни йиғамиз. Сайлов қонунчилигини ўзгартирамиз. Қирғизистонда чинакам ҳалол сайловлар ўтказилишига мутлақо ишонаман”

Бабанов шунингдек, Жээнбековни ҳозирча табрикламаганини билдирди. “Бу ишни қилганим йўқ. Қўнғироқ қилиб, табриклаб қўйиш мен учун қийин эмас. Бироқ биз сайловнинг расмий натижаларини кутаяпмиз. Натиажлар чиқсин, сўнгра командамиз билан бир қарорга келамиз”, деди Бабанов.

Қирғизистонда 15 октябрь куни бўлиб ўтган президент сайловида амалдаги президент А.Атамбаевнинг сафдоши Сўўрўнбай Жээнбеков қарийб 53 фоиз овоз билан олдинда бораяпти.

Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистон социал-демократик партиясидан номзод Сўўрўнбай Жээнбековга овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 917 минг нафардан кўпроғи овоз берган.

Жээнбековнинг асосий рақиби ўлароқ кўрилган Ўмурбек Бабанов 564 мингдан кўпроқ (34 фоиздан ортиқроқ) овоз қозониб, иккинчи ўринни эгаллаган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG