Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:07

Санкт-Петербургда 13 яшар ўзбекистонлик маст ҳолатда топилди


Санкт-Петербург шаҳар, Красногвардейский районидаги кўчалардан бирида вояга етмаган маст ҳолатдаги ўзбекистонлик топилди, деб хабар қилди inforeactor.ru сайти. Ўзбекистонликнинг тахминан 13 яшар эканлигидан ташқари шахсига оид бошқа маълумот берилмаган.

Айтилишича, ўзбекистонлик ўсмир 15 октябрь, якшанба куни кечқурун болалар касалхонасига ётқизилган. Маълум бўлишича, ўсмир шу куни кеч соат 6 да Магнитогорский кўчасида ётган жойидан касалхонага келтирилган. Врачларга кўра, бола этанолдан перорал заҳарланган.

Сайтнинг ўз манбасига таяниб хабар қилишича, беморнинг аҳқоли ўртача оғирликда.

XS
SM
MD
LG