Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:58

Ироқ армияси курдлар бошқарувидаги ҳудудларга юриш бошлади


Ироқ. Ҳукумат қўшини Киркук яқинида ўз кучларини йиғмоқда. 2017, 15 октябрь.
Ироқ. Ҳукумат қўшини Киркук яқинида ўз кучларини йиғмоқда. 2017, 15 октябрь.

Ироқ армиясининг билдиришича, ҳукумат кучлари мамлакат шимолида жойлашган Киркук вилоятининг курдлар бошқарувида бўлган ҳудудларига яқинлашмоқда.

Ироқ армияси 16 октябрь куни эълон қилган билдирувда ҳукумат кучлари Киркук шаҳри яқинидаги кўприклар, йўллар, ёнилғи шоҳобчалари ҳамда полиция бўлимини қўлга олгани айтилади.

Курд кучлари матбуот котиби ҳукумат кучлари шаҳар жанубидаги ҳудудни эгаллаб олганини тасдиқлади. Котиб тўқнашувларда кўплаб одам ҳалок бўлганини айтди, аммо ўлганлар сони ҳақида аниқ маълумот бермади.

Ироқ ҳукумати аввалроқ пешмерга курд жангчилари 2014 йил эгаллаб олган ҳудудларни озод этиш амалиёти бошланганини эълон қилган эди.

Бундан уч ҳафта аввал курд расмийлари мустақиллик бўйича референдум ўтказди. Курд расмийларига кўра, Бағдод ноқонуний дея қоралаган референдумда курдлар мустақил бўлишни қўллаб овоз берган.

XS
SM
MD
LG