Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 18:48

Трампнинг Эрон бўйича стратегиясини Конгресс маъқулламаслиги мумкин


АҚШ президенти Дональд Трамп.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон ядровий келишувини ўзгартириш таклифини Конгресс маъқуллаши масаласи қандай ечим топиши номаълум бўлиб қолмоқда.

Трамп Эроннинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларини чеклашга қаратилган қадамларни эълон қилар экан,

- Эрон тузуми дунёга ҳеч қачон ядровий қурол билан таҳдид сола олмаслиги учун маъмуриятимга келишувнинг кўплаб жиддий камчиликларини кўриб чиқиш учун Конгресс билан яқиндан ишлашни буюрдим, - деди.

Трамп нутқидан кейин АҚШ Сенатининг халқаро алоқлар бўйича қўмитаси раиси Боб Коркер ҳамда яна бир республикачи сенатор Том Коттон 2015 йилда эришилган келишувдаги камчиликларни бартараф этиш учун лозим бўлган қадамларни таклиф қилишди.

Сенаторлар таклиф қилаётган қонун лойиҳаси Эрон 2025 йилда уранни бойитишни қайта бошласа, мамлакатга қарши санкцияларни қайта жорий қилишга чорлайди. Ҳозирги келишув Эронга нисбатан санкцияларнинг босқичма-босқич бекор қилиши эвазига Теҳрон ўзининг ядровий дастуридан буткул воз кечишини кўзда тутади. Ушбу битимнинг уранни бойитиш бўйича чекловлари 2025 йилда тугайди.

Вакиллар палатаси ташқи ишлар қўмитаси раиси Эд Ройс ҳамда Вакиллар палатасининг бошқа республикачи етакчилари Трамп режасини қўллашларини билдиришди. Уларга кўра, яқин кунларда Вакиллар палатаси Эрон ядровий дастурига боғлиқ бўлмаган санкцияларни жорий қилишни кўриб чиқади.

Ҳозирда АҚШ Сенатига республикачилар етакчилик қилади. Аммо демократларнинг сони ҳам кўп бўлгани учун республикачилар бирор қонунни қабул олишлари учун айрим демократлар ҳам уларни қўллаши керак бўлади.

Шу кунгача Трамп муҳим масалалар бўйича барча республикачи ва етарлича демократлар қўлловини тўплашга муваффақ бўла олгани йўқ.

Республикачилар партиясида ҳам Трампга қаршилар бор. Сенатор Марко Рубио Трампнинг Эрон стратегиясига “жиддий шубҳа” билан қарашини айтди.

Афтидан, Конгрессдаги аксар демократлар ҳам Трампнинг режасига қарши.

Сенатор Бен Кардин Трамп “бизни ҳамкорларимиздан узоқлаштирувчи янги бўҳронни келтириб чиқарди”, - деди.

Кордин келишувни имзолаган Европа давлатлари – Британия, Франция ҳамда Германия қўллаган қонуннигина дастаклашини айтди.

Коркер эса Конгресс маъқуллигини олиш қийин бўлишини тан олди. Аммо у демократлар фикрини ўзгартиришга умид қилишини қўшимча қилди. Коркер, шунингдек, АҚШ режасини мамлакатнинг Европадаги ҳамкорлари ҳам қўллашига умид билдирди.

XS
SM
MD
LG