Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2019, Тошкент вақти: 00:23

ЕХХТ: Қирғизистон президенти сайловида маъмурий ресурс суиистеъмол қилинди


Қирғизистонда сайловнинг рақобат асосида ўтказилгани ҳокимиятни тинч ўтказиб бериш учун шароит яратди ва шу жиҳатдан бу мамлакат бошқалар учун намуна бўла олади.

Бу ҳақда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Қирғизистон президенти сайловини кузатган кузатувчилар миссияси билдирувида айтилди.

ЕХХТ кузатувчилари баёнотида сайлов эркин ўтгани, бироқ маъмурий ресурс қўлланилгани, сайловчиларга босим ўтказилгани ҳамда овозлар сотиб олингани ташвишга солувчи омиллардан бўлиб қолаётгани айтилган.

ЕХХТ кузатувчилар миссияси раҳбари Александр Кельчевский бундай деди:

“Миссиямиз маъмурий ресурслар суиистеъмол қилинганига, сайловчиларга босим ўтказилганига ҳамда овозлар сотиб олинганига оид ишончли хабарларни олди. Сайлов арафасида Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ва бошқа расмий идоралар ва мулозимларнинг сайлов кампаниясига ошкора ва расмий аралашганини кузатдик”

Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда Қирғизистон социал-демократик партиясидан номзод Сўўрўнбай Жээнбеков пешқадамлик қилаяпти. Унга овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 917 минг нафардан кўпроғи овоз берган.

Жээнбековнинг асосий рақиби ўлароқ кўрилган Ўмурбек Бабанов 564 мингдан кўпроқ (қарийб 34 фоиз) овоз қозониб, иккинчи ўринни эгаллаган.

Қирғизистондаги сайловда жами 11 номзод иштирок этди. Сайловнинг биринчи босқичида ғалаба қозониши учун номзод овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 50 фоиздан кўпроқ овозини йиғиши лозим.

XS
SM
MD
LG