Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 10:33

Озарбайжон ва Арманистон президентлари Тоғли Қорабоғ масаласида Женевада учрашади


Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон президенти Серж Саргсян Санкт-Петербургда ўтказилган музокараларда. 2016, 20 июнь.

Озарбайжон ва Арманистон президентлари 16 октябрь куни икки мамлакат ўртасида баҳсли бўлиб турган Тоғли Қорабоғ ҳудуди келажагини муҳокама қилиш учун Женевада учрашади.

Арманистон президенти Серж Саргсян ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев учрашувини Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти уюштирмоқда.

Арманистон ва Озарбайжон ўтган асрнинг 90-йилларидан бери Тоғли Қорабоғ масаласида уруш ҳолатида қолиб келмоқда.

Асосан этник арманлар яшайдиган Тоғли Қорабоғ 1988-1994 йиллардаги урушдан кейин ўзини Озарбайжондан мустақил деб эълон қилган. Урушда 30 мингга яқин одам ўлган, минглаб одам кўчиб кетишга мажбур бўлган.

Арманистон миллий ассемблеясининг мудофаа ва хавфсизлик бўйича доимий комиссияси етакчиси Женевадаги учрашув бирор натижа олиб келишига шубҳа билдирди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG