Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2019, Тошкент вақти: 20:41

Ижарачининг жинояти учун мулк эгаси жазоланмайдиган бўлди


Президент Мирзиёев 16 октябрда имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан мамлакат Жиноят-процессуал кодекси 211-моддаси 1-бандининг янги таҳрири кучга кирди.

Эндиликда гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлган жиноят қуроллари мусодара қилиниши керак ва улар тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулк қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилади.

Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулкнинг қонуний эгалари, мулкдорлари ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари, худди шунингдек меросхўрлари аниқланмаган тақдирда, ушбу мол-мулк давлат даромадига ўтказилади.

Бунга қадар фоҳишабозлик ёки одам савдосини ташкил этишда фойдаланилган кўчмас мулкларнинг мусодара этилишига оид ҳодисалар кузатилган эди. Бунда мол-мулк жиноят қуроли сифатида давлат фойдасига мусодара қилиниб, айрим ҳолларда бу ҳақда мулк эгасига ҳам маълум қилинмаган.

XS
SM
MD
LG