Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:20

Афғонистонда полиция тренинг марказига қилинган ҳужумдан 6 киши нобуд бўлди


Аф0онистон. Гардез шаҳри полиция тренинг марказига қилинган ҳужумда яраланганлар касалхонага олиб келинди. 2017, 17 октябрь.
Аф0онистон. Гардез шаҳри полиция тренинг марказига қилинган ҳужумда яраланганлар касалхонага олиб келинди. 2017, 17 октябрь.

Афғонистоннинг жануби-шарқидаги Гардез шаҳри полиция тренинг марказига қилинган ҳужумда камида 6 одам ҳалок бўлди, 30 одам жароҳат олди.

17 октябрь куни амалга оширилган ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.

Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, худкуш террорчи бомба ўрнатилган машинани портлатиб юборган. Бунинг ортидан бир неча террорчи маҳкамани ўққа тутган.

Ўлганлар орасида оддий фуқаролар ҳам борлиги айтилмоқда.

Ҳужумчиларнинг камида иккитасини полиция ходимлари отиб ўлдирган.

Полиция билдирувига кўра, маҳкама биноси ичида ҳужумчилар билан полиция ўртасидаги тўқнашув бўлган.

XS
SM
MD
LG