Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2019, Тошкент вақти: 08:29

АҚШ Киркук яқинидаги зўравонлик юзасидан хавотир билдирди


Ироқ. Маҳаллий аҳоли Киркук шаҳрига кириб келаётган ҳукумат кучларига қўл силкитмоқда. 2017, 16 октябрь.

Ироқ ҳукумати кучлари курдлар бошқарувидаги Киркук шаҳрини қўлга олиши ортидан АҚШ тарафларни тинчлик ўрнатишга чақирди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Хизер Нойерт Вашингтон Киркук яқинидаги зўравонлик ҳақидаги хабарлардан жиддий хавотирда эканлиги тўғрисида баёнот берди. Котиб барча тарафларни тўқнашувларни тўхтатишга чорлади.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон бирор тарафга ён бослмаслигини айтган эди.

Ироқ армияси 16 октябрь куни Киркук шаҳрига юриш қилди. Ироқ ҳукуматига кўра, Киркукдаги пешмерга жангчилари қаршилик кўрсатмай таслим бўлган.

Бундан уч ҳафта аввал курд расмийлари мустақиллик бўйича референдум ўтказган эди. Курд расмийларига кўра, Бағдод ноқонуний дея қоралаган референдумда курдлар мустақил бўлишни қўллаб овоз берган.

Пешмерга жангчилари 2014 йил Киркук вилоятидаги йирик ҳудудни қўлга олган эди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG