Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:33

Саакашвили ўз тарафдорлари билан Киевда кўпминг кишилик митинг ўтказмоқда


Грузиянинг учинчи президенти ва Украинанинг Одесса области экс-губернатори, Украинадаги “Янги кучлар ҳаракати” етакчиси Михаил Саакашвили ва унинг қарийб 10 сиёсий куч ва ҳаракатлардаги маслакдошлари камида 5 минг тарафдори билан Украина парламенти биноси олдида акция ўтказмоқда. Саакашвилининг маслакдошлари орасида Украина экс-бош вазири Юлия Тимошенко ҳам бор.

Киев шаҳрининг ҳукумат идораларива Верховная Рада биноси жойлашган қисми ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ўраб олинган. Парламент биносини полиция ва миллий гвардия кучлари иккита халқа билан қуршовга олган.

Митингга йиғилган мухолифатчилар Украина ҳокимиятидан 3 нарсани: коррупцияга қарши суд таъсис этишни, депутатлар дахлсизлигини бекор қилишни, ҳамда сайлов тўғрисида янги қонун қабул қилишни талаб қилмоқда.

Украина фуқароси мақомидан маҳрум қилинган Саакашвили 10 сентябрь куни Польшадан Украинага келган эди. Сентябрнинг охирида Львов в область суди Саакашвилини Украина чегарасини ноқонуний кесиб ўтганликда айбдор, деб топиб уни жаримага тортиш тўғрисида қарор чиқарган. Суд қароригача эса, 11 сентябрь куни Одессанинг собиқ губернатори Украинадан сиёсий бошпана сўраган.

XS
SM
MD
LG