Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:15

Европа Иттифоқи етакчилари Эрон ядровий дастури бўйича келишувдан воз кечмаслигини билдирди


Европа Иттифоқига аъзо давлатлар етакчилари.Таллин саммитида олинган сурат. 2017, 29 сентябрь.
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар етакчилари.Таллин саммитида олинган сурат. 2017, 29 сентябрь.

19 октябрь куни Европа Иттифоқи етакчилари Эрон ядровий дастури бўйича 2015 йилда эришилган келишувдан воз кечмасликларини билдирди.

АҚШ президенти Дональд Трамп келишувга қарши чиқиб келади.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича вакили Федерика Могерини:

- Эрон ядровий келишувига барча тарафлар тўлиқ амал қилиши тарафдоримиз. Биз буни Европа Иттифоқи ҳамда минтақа хавфсизлиги учун ўта муҳим деб биламиз, - деди.

Аммо айни пайтда Европа давлатлари етакчилари Трамп каби Эроннинг баллистик ракета дастури ҳамда Яқин Шарқдаги ҳаракатларини танқид қилди.

Ўтган ҳафтада президент Трамп келишувни ратификация қилишдан бош тортди. Европа давлатлари етакчилари АҚШ Конгрессини келишувни сақлаб қолишга чорламоқда.

13 октябрь куни Трамп Конгрессни Теҳронга қўшимча босим ўтказиш учун келишув бўйича АҚШ қонунини ўзгартиришга чақирган эди.

XS
SM
MD
LG