Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 07:40

Ироқ кучлари Ирбил жанубида пешмерга жангчилари билан тўқнашди


Ироқ. Ҳукумат кучлари пешмерга жангчилари билан Олтинкўприк шаҳри яқинида тўқнашди. 2017, 20 октябрь.

20 октябрь куни Ироқ ҳукумати кучлари курд пешмерга жангчилари билан тўқнашди.

Бағдод мамлакат шимолида курдлар “Ислом давлати” жангариларидан тортиб олган ҳудудларга юриш бошлади.

Ҳукумат кучлари пешмерга жангчилари билан Олтинкўприк шаҳри яқинида тўқнашди.

25 сентябрда Ироқ Курдистони расмийлари мустақиллик бўйича референдум ўтказган эди. Бағдод ноқонуний дея қоралаган референдумда, курд расмийларига кўра, курдлар мустақил бўлишни қўллаб овоз берган.

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абодий мамлакат “бирлигини ҳимоя қилиш” учун ҳукумат кучлари шимолий Ироққа юриш қилаётганини айтди.

Бағдодга кўра, пешмерга жангчилари ҳукумат кучлари келишидан олдин чекина бошлаган.

Ироқ армияси 16 октябрь куни Киркук шаҳрига юриш қилди. Ироқ ҳукуматининг билдиришича, Киркукдаги пешмерга жангчилари қаршилик кўрсатмай таслим бўлган.

Аввалроқ Ироқ ҳукумати кучлари, шиа жангчилар, ҳамда пешмерга жангчилари ҳамкорликда “Ислом давлати”га қарши курашган эди.

XS
SM
MD
LG