Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2019, Тошкент вақти: 04:12

Лавров АҚШ ва Россия хавфсизлик масаласида келишувга эришишига шубҳа билдирди


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ва АҚШ ўртасидаги музокаралар “яқин келажакда салмоқли натижага олиб келишига” ишонмаслигини айтди.

Вашингтон ва Москва 1987 йил ўртача масофага уча оладиган ядровий қуроллар бўйича келишув имзолаган.

Кейинги пайтда ҳар икки тараф бир-бирини келишув шартларини бузишда айблаб келади.

20 октябрь куни Лавров келишув бўйича юзага келган вазиятни боши берк кўчага қиёслади.

Бир кун аввал Россия президенти Владимир Путин Сочи шаҳрида АҚШ келишувдан воз кечадиган бўлса, Россия “дарҳол ва систематик тарзда” жавоб қайтаришини таъкидлаган эди.

Лавровга кўра, АҚШ билан қурол-аслаҳани озайтириш бўйича музокаралар натижа бермайди.

Лавров, шунингдек, Москва Эрон ядровий дастури бўйича Теҳрон ва дунёнинг қудратли давлатлари ўртасида 2015 йилда эришилган келишувни қўллашини айтди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG