Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 07:30

ЕХҲТ Грузиядаги сайловларни яхши баҳолади


Грузия. Тбилисининг бўлажак мэри Каха Каладзе exit poll натижалари эълон қилингач, тарафдорларига мурожаат қилмоқда.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Грузияда 21 октябрь куни бўлиб ўтган сайловларни яхши баҳолади.

Ташкилот 22 октябрь куни эълон қилган билдирувда мамлакат бўйлаб ўтказилган муниципал сайловларда номзодлар “эркин кампания олиб бора олгани ҳамда умумун олганда, фундаментал эркинликлар ҳимоя қилингани” айтилади.

Аммо ЕХҲТга кўра, натижалар протоколларини тайёрлашда айрим қонунбузарликлар ва қийинчилилар кузатилган.

Дастлабки натижалар етакчи “Грузия орзуси” партияси аъзолари Тбилиси, Батуми, Поти, ҳамда Рустави шаҳарлари мэри этиб сайланганини кўрсатди.

Пойтахт Тбилисида ўтказилган сайлов Milan футбол клубининг собиқ футболчиси, “Грузия орзуси” партияси вакили Кахабер Каладзе 51,06 фоиз овоз олганини кўрсатди.

Марказий сайлов комиссиясининг билдиришича, “Бирлашган миллий ҳаракат” партияси номзоди Заал Удумашвили 17,47 фоиз овоз олган. Мустақил номзод Алеко Элисашвилига эса сайловчиларнинг 16,53 фоизи овоз берган.

XS
SM
MD
LG