Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:54

Приштина мэри сайлови иккинчи турга қолади


Косовода бўлиб ўтган муниципал сайловларнинг дастлабки натижалари мамлакатнинг бир неча йирик шаҳрида мэр сайловлари иккинчи турга қолишини кўрсатмоқда.

Марказий сайлов комиссияси ҳозиргача 90 фоиз сайлов участкаси ҳисоботини олганини билдирди.

Пойтахт Приштинада амалдаги мэр Шпенд Аҳметий 43,2 фоиз овоз олган. Агар бу маълумот тасдиқланса, кейинги ойда Аҳметий Аран Абраший билан беллашади. Абрашийга сайловчиларнинг 35,91 фоизи овоз берган.

Пойтахтдан ташқари 18 муниципалитетда ҳам иккинчи тур бўлиши кутилмоқда.

Мамлакат бўйлаб сайловларда сайловчиларнинг 43,79 фоизи қатнашган.

Халқаро кузатувчилар сайловлар жиддий қонунбузарликларсиз ўтганини билдиришди.

XS
SM
MD
LG