Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:28

Ксения Собчак Россиядаги сиёсий маҳкумларни озод қилишга чақирди


Ксения собчак
Ксения собчак

Россия президент сайловида президентликка ўз номзодини илгари суришини эълон қилган телебошловчи Ксения Собчак илк матбуот анжуманида ҳукуматдан сиёсий маҳкумларни озодликка чиқаришни талаб қилди.

Журналистнинг таъкидлашича, маҳкумларга ўтказилаётган босимлар уларга қўйилган айбловлардан "бир неча баробар" кучлироқдир.

Шунингдек, Ксения Собчак аввалроқ демократик кучларни президентликка номзодларнинг барчасини рўйхатдан ўтказишга ҳаракат қилишга чақирган "Открытая Россия" ҳаракатининг асосчиси Михаил Ходорковскийга миннатдорчилик билдирди.

Ксения Собчак 18 октябрда бўлиб ўтажака сайловларда номзод сифатида қатнашишини эълон қилган.

Россияда ислоҳотлар ўтказишга чақирган Ксения Собчак қолган барча номодларга қарши эканини билдирди.

Журналист, агар мухолифат раҳбари Алексей Навальныйга сайловда номзод сифатида иштиро этишга изн берилса, ўз номзодини олиб ташлашини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG