Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2019, Тошкент вақти: 02:19

АҚШ Конгрессида Россия билан 2010 йилда эришилган уран битими тафтиш қилинмоқда


Разведка қўмитаси раҳбари, республикачи Дэвин Нуньес.

АҚШ Конгресси Намояндалар палатасининг Разведка ва Назорат қўмиталари 2010 йилда Россия билан эришилган уран бўйича битимни тафтиш қилишни бошлади.

Разведка қўмитаси раҳбари, республикачи Дэвин Нуньес терговчиларни битим изоланишидан аввал Федерал тергов бюроси ёки Адлия вазирлиги уни ўрганиб чиққанми? Агар ўрганган бўлса нимага бу ҳақда Конгрессга маълум қилинмади?, каби саволлар қизиқтираётганини айтди.

Бу ерда гап Канададаги уран қазиб олувчи Uranium One ширкатининг Россиянинг "Росатом" ширкати тасарруфига ўтказиш борасидаги келишим ҳақида бормоқда.

Мазкур келишув президент Барак Обама тарафидан маъқулланган эди.

Ўша пайтда Ҳиллари Клинтон АҚШ Давлат котиби бўлган.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Клинтонни Америка уранининг 20 фоизини Россияга тортиқ қилганликда айблаб, Конгрессни 2010 йилги битим юзасидан тафтиш ўтказишга чақирганди.

OzodTa'sir

XS
SM
MD
LG