Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:40

Ўзбекистон паспорти дунё рейтингида 72-ўринда


Passportindex.org сайти 25 октябр куни эълон қилган рейтингга кўра, Ўзбекистон паспорти “кучи” бўйича 72-ўринни эгаллаган.

Ҳисоботда Ўзбекистон паспорти билан 54 давлатга визасиз сафар қилиш мумкинлиги айтилади.

Марказий Осиё давлатларида энг кучли паспорт сифатида — Қозоғистон паспорти қайд этилган.

Қозоғистон паспортига эга фуқаролар дунёнинг 71та давлатига визасиз бора олишлари айтиб ўтилган.

Таққослаш учун, Қирғизистон паспортига эга фуқаролар визасиз 58та давлатга бориш имконига эга бўлсалар, Тожикистон ва Ўзбекистон паспортлари соҳиблари — 54та давлатда бўла оладилар.

Ушбу рейтингнинг биринчи ўрнини Сингапур эгаллаган.

Сингапур фуқаролари визасиз тартибда дунёнинг 159та давлатида бўлиш имкониятига эгалар.

Рейтингнинг иккинчи поғонасини эса Гермния (158) ва учинчи ўринни Швеция (157та давлат) эгаллади.

2017 йилнинг куч жиҳатдан қуйи поғонани эгаллаган паспорти эса — Афғонистон паспорти эканлиги маълум қилинган.

Афғонистон фуқароси паспортига эга шахслар атиги 22та давлатга визасиз бора олишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG