Линклар

Қирғизистон парламентига янги спикер сайланди


Қирғизистон парламентининг янги спикери Дастан Жумабеков.

“Қирғизистон” фракцияси аъзоси Дастан Жумабеков Жўғўрқу Кенеш спикери этиб сайланди. Парламентдаги 120 депутатдан 80 нафари унинг номзодини ёқлаб овоз берди. Депутатлардан 32 нафари эса “Ўнугуу-Прогресс” фракциясидан номзод Исхақ Масалиев учун овоз берганлар.

Дастан Жумабеков номзоди Қирғизистон социал-демократик партияси, “Қирғизистон” ва “Бир Бўл” фракцияларидан ташкил топган кўпчилик коалицияси томонидан кўрсатилган. Масалиевни эса “Ўнугуу-Прогресс” фракцияси номзод ўлароқ кўрсатган.

40 ёшли Дастан Жумабеков депутатликка илк бор 2010 йили “Ата-Журт” партияси рўйхати бўйича сайланган. 2015 йилги сайловда эса у парламентга “Қирғизистон” партияси рўйхати бўйича ўтган.

Парламентнинг аввалги раиси Чинибай Турсунбеков 25 октябрдаги мажлисда истеъфога чиқишини билдирган.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Дастан Жумабековни спикерлик лавозими билан табриклар экан, унга Қуръони карим ва "Манас" эпосини ҳадя қилган.

XS
SM
MD
LG