Линклар

АҚШда президент Кеннеди ўлимига оид минглаб ҳужжат махфийликдан чиқарилади


Жон Кеннеди 1963 йилнинг 22 ноябрь куни Даллас шаҳрига қилган сафари пайтида отиб ўлдирилган эди.

26 октябрь куни 1963 йилнинг 22 ноябрида Техас штатининг Даллас шаҳрида отилган Жон Кеннеди ўлимига оид махфий ҳужжатлар жамоатчиликка эълон қилинади.

26 октябрдан бошлаб АҚШ Миллий архивида шу пайтгача жамоатчиликдан сир тутилган 3000 га яқин ҳужжат¸ ва 30 мингга яқин қисман очилган ҳужжатнинг махфийликдан чиқарилиши кутилмоқда.

Тарихчилар¸ очиладиган махфий ҳужжатлардан Кеннеди ўлимининг янги тафсилотларини кутишга асос йўқлиги¸ уларнинг асосан Марказий разведка бошқармаси ва Федерал тергов бюросининг қотилликда айбланган Ли Ҳарви Освальднинг хориж разведкаси билан алоқаларини фош этиш уринишларига оид бўлишини айтмоқда.

1992 йили АҚШ Конгресси Кеннеди ўлими терговига оид ҳужжатларнинг 25 йилдан кейин жамоатчиликка тақдим қилиниши ҳақида қарор қабул қилган.

АҚШ президенти бундай ҳаракат разведка ëки ҳарбий фаолиятга¸ ëхуд халқаро муносабатларга зиëн етказиши мумкин¸ деб топса¸ уни тўхтатиши мумкин.

Аммо ўтган ҳафта президент Трамп¸ архив материалларининг кенг жамоатчиликка очилишига тўсқинлик қилмаслигини билдирди.

XS
SM
MD
LG