Линклар

АҚШ инсон ҳуқуқлари бузилаётган важидан КХДРга нисбатан санкцияларни кучайтирди


КХДР лидери Ким Чен Ин юқори лавозимли ҳарбийлар қуршовида.

Қўшма Штатлар Шимолий Кореянинг инсон ҳуқуқларига масъул бўлган амалдорлари ва ҳарбийларига нисбатан чекловлар жорий қилди. АҚШ Молия вазирлиги баёнотига кўра, янги санциялар КХДРдаги уч ташкилот ва етти ватандошга дохилдир.

Шимолий Корея ҳарбий хавфсизлик департаменти раҳбари ҳамда меҳнат вазири шулар жумласидандир.

АҚШ Молия вазири Стивен Мнучиннинг билдиришича, шимолий кореялик ҳарбийлар диссидентларнинг таъқиб этилишига алоқадор бўлиб, улар мамлакатни тарк этган қочқинларни жаҳон бўйлаб қидириш билан шуғулланади. Унинг айтишича, чекловлар мажбурий меҳнатдан топилган даромадларни режимни дастаклаш учун сарфлайдиган “молиявий воситачилар”га ҳам қарши қаратилган.

Октябрь ойи охирларида АҚШ президенти Дональд Трамп баёнот бериб, Шимолий Кореяни ядро қуролларидан холи қилиш борасидаги АҚШ саъй-ҳаракатларига Россия тўсқинлик қилаётганини айтганди. Сентябрь ойида БМТ Хавфсизлик Кенгаши КХДРга нисбатан жазо чораларини кенгайтирган. Бу ҳужжат Пхеньяннинг ракета учиргани ва водород бомбасини муваффақиятли синовдан ўтказгани тўғрисидаги баёнотига жавоб сифатида қабул қилинган.

XS
SM
MD
LG