Линклар

Тошкентда Туркия бизнес маркази очилади


Ўзбекистон президенти Мирзиёев (ч) Туркия президенти Эрдўғон билан, Анқара, 2017 йил 25 октябри.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Тошкентда Турк бизнес маркази очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Истанбулда турк молиячилари ва корчалонлари билан учрашувида айтилди.

Икки кунлик давлат ташрифи билан Туркияга борган Ш.Мирзиёев 26 октябрь куни Истанбул шаҳрида бош вазир Бинали Йилдирим билан учрашди, сўнгра турк ишбилармонлари билан суҳбат қурди.

Шу куннинг ўзида Истанбулда Ўзбек-турк бизнес форуми бўлиб ўтди ва унда умумий қиймати 3,5 млрд га тенг бўлган 30 қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича шартномалар имзоланди.

Бундан бир кун аввал Ш.Мирзиёев Анқарада Туркия президенти Эрдўғон билан музокаралар олиб борган ва мазкур музокаралар якунида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 20 дан зиёд ҳужжатга қўл қўйилганди.

XS
SM
MD
LG