Линклар

Ўзбекистонда Ислом Каримовни хотирлатадиган сайт ишга тушди


Тошкентдаги И.Каримов ҳайкали.

ЎзА сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистонда биринчи президент Ислом Каримов илмий-маърифий мажмуаси сайти ишга тушган.

islomkarimov.uz ҳамда islаmkarimov.uz домен номлари остида фаолият юритадиган сайт материаллари ўзбек, инглиз ва рус тилларида тақдим этилган.

“Сайт интернет фойдаланувчиларига Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти билан батафсил танишиш учун қулай имконият тақдим этган. Манбада Ислом Каримовнинг таржимаи ҳоли, давлат мукофотлари, асарлари, Ватанимиз мустақиллиги солномаси, жамият ва давлат ҳаётининг турли жабҳаларидаги ўзгаришлар ва ислоҳотлар билан танишиш мумкин”, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG