Линклар

Ўзбекистонда инфляция жорий йил 9 ойида 7,8 фоизни ташкил этгани айтилди


Марказий банк

Ўзбекистонда жорий йил тўққиз ойи якунлари бўйича инфляция даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 фоизга ўсиб, 7,8 фоизни ташкил этди, деб хабар қилди gazeta.uz расмий манбаларга таяниб.

Истеъмол товарлари нархи ўртача 7,6 фоизга (2016 йил январь-сентябрда — минус 3,3 фоиз), ноистеъмол товарлар — 8,6 фоизга (+6,8 фоиз), пулли хизматлар — 7 фоизга (+7 фоиз) ўсган.

Нархларнинг кўтарилишига монетар омиллар билан бир қаторда анъанавий мавсумий тебранишлар ва таклиф омиллари ҳам таъсир кўрсатди.

МБ миллий валютадаги активлар даромадлилигини сақлаш, реал фоиз ставкалари барқарорлигини таъминлаш ва иқтисодиётда пул таклифлари ўсиши суръатларига барҳам бериш мақсадида қайта молиялаш ставкасини 14 фоиз даражада сақлаб қолишга қарор қилди.

XS
SM
MD
LG