Линклар

"Ўзавтосаноат" General Motors билан “GM-Ўзбекистон Альянси”ни тузди


GM Uzbekistan маҳсулоти.

«Ўзавтосаноат» компанияси ва Американинг General Motors компанияси ўртасида “GM-Ўзбекистон Альянси” тузилди.

Бу ҳақда расмий gmuzbekistan.uz сайти хабар қилди.

Альянс доирасида томонлар Ўзбекистонда автомобиллар ва двигателларини ишлаб чиқариш, ҳамда ички ва ташқи бозорда Chevrolet ва Ravon брендлари остида автомобиль савдоси бўйича ҳамкорликни давом эттиради. «Ўзавтосаноат» ва GM 2007 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда.

«Ўзаро муносабатларнинг қўшма корхона шаклидан GM-Ўзбекистон Альянси сифатида қайта тузилиши Ўзбекистон миллий автосаноатининг мустақил равишда фаолият юритишини таъминлайди», — дейилади GM Uzbekistan ҚК пресс-релизида.

«Томонлар янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича тасдиқланган лойиҳалар устида ишлашда давом этади. GM-Ўзбекистон Альянси доирасида томонлар шунингдек МДҲ ва янги бозорларда экспортни кенгайтириш масалаларини ўрганишади. Альянс шунингдек GM компаниясининг автомобиль технологиялари ва ноу-хауларидан фойдаланишни таъминлайди», - дейилган хабарда.

XS
SM
MD
LG