Линклар

Камида 130 томошабин ўлган Дубровка театри фожиасига 15 йил тўлди


Москвадаги Дубровка театри томошабинлари гаровга олиниши билан боғлиқ фожиа юз берганига 15 йил тўлди. 2017, 26 октябрь.

Москвадаги Дубровка театри томошабинлари гаровга олиниши билан боғлиқ фожиа юз берганига 15 йил тўлди.

26 октябрь куни бир неча юз одам ҳалок бўлганларни хотирлаш учун театр олдида тўпланди.

Гаровга олинганларни озод қилиш мақсадида ўтказилган амалиёт чоғида ҳалок бўлган 130 дан ошиқ кишининг яқинлари фожианинг асл тафсилотлари ҳануз сир тутиб келинаётгани учун Россия ҳукуматини айблаб келади.

2002 йилнинг 23 октябрида 40 дан ошиқ қуролли жангарилар Чеченистондан Россия қўшинларини олиб чиқиш талаби билан “Норд-Ост” мюзикли намойиш қилинаётган Дубровка театрини босиб олиб, актёр ва томошабинларни гаровга олган эди.

Бўҳрон 57 соат давом этган. Пировардида Россия хавфсизлик кучлари заҳарли газ қўллаб, ҳужумчиларни ўлдирган. Аммо заҳарли газдан нафақат ҳужумчилар, балки гаровга олинганлар ҳам ҳалок бўлган.

Ҳукумат ўшанда 130 одам ҳалок бўлганини айтиб келади. Аммо қурбон бўлганлар ва уларнинг яқинлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келаётган гуруҳга кўра, 174 нафар одам ўлган.

Яқинларининг фикрича, қурбонларнинг кўпчилиги тиббий ёрдам кўрсатилмагани оқибатида ҳалок бўлган.

Ҳокимият ўшанда қандай газ қўлланганини ҳануз очиқламаётгани қурбонлар яқинларининг ҳақли ғазабига сабаб бўлиб келади.

XS
SM
MD
LG