Линклар

Ўзбекистонга Россия ҳарбий саноат комиссияси коллегияси раиси келди


Дмитрий Рогозин

Тошкент шаҳрига Россия Федерацияси Ҳукумат Раиси ўринбосари Дмитрий Рогозин бошчилигидаги делегация амалий сафар билан келди.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига кўра, ташриф давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш бўйича ҳукуматлараро музокаралар ўтказилади.

Бундан ташқари, Россия делегациясини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилиши кутилмоқда.

Дмитрий Рогозин Россия "қуролсозлик саноати раҳбари" - Россия Федерацияси Ҳарбий саноат комиссияси коллегияси раисидир.

XS
SM
MD
LG